Ўзбекистон

Тошкент вилоятида автомобилдан ноқонуний 11 дона травматик тўппонча патронлари топилди

Текширув жараёнида ҳайдовчи ўқ-дорилар ҳақида оғзаки сўровда ҳам, декларацияда ҳам маълумот бермагани аниқланган.

Тошкент вилоятида автомобилдан ноқонуний 11 дона травматик тўппонча патронлари топилди

Тошкент вилояти “Бекобод авто” чегара божхона постида ўтказилган кўрик чоғида енгил автомобиль ичидан ноқонуний ўқ-дорилар фош бўлди. Божхона ходимлари Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда тўхтатган машина орқа ўриндиғи остидаги буюмлар идишидан 11 дона 10 миллиметрли травматик тўппонча патронлари топилган.

 

Текширув жараёнида ҳайдовчи ўқ-дорилар ҳақида оғзаки сўровда ҳам, декларацияда ҳам маълумот бермагани аниқланди. Топилган патронлар қонуний рухсатсиз олиб кирилганлиги сабабли, улар дарҳол мусодара қилинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар ушбу факт бўйича барча қонуний чоралар кўрилишини маълум қилди.

 

Қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистонга фуқаровий ёки хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини фақат тегишли органлар рухсатномаси билан олиб кириш ёки олиб чиқиш мумкин. Ушбу тартибни бузган шахслар қонун олдида жавобгарликка тортилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.