Ўзбекистон

Хориждан келган таклифни рад этиб, қишлоқда дарс бераётган бухоролик ўқитувчига автомобиль совға қилинди

Буюк Британияда таҳсил олиб, юртга қайтиб четка ҳудуд мактабида ёшларга таълим бераётган Биллура Икромова эзгу ташаббуслари учун Президент томонидан эътироф этилди.

Хориждан келган таклифни рад этиб, қишлоқда дарс бераётган бухоролик ўқитувчига автомобиль совға қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа вакиллари билан ўтказилган мулоқотда ўз касбига фидокорона ёндашётаган бир қатор ўқитувчи ва мураббийларнинг фаолиятини алоҳида эътироф этди.

 

Шу муносабат билан, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 38-мактабда инглиз тили фанидан дарс бераётган ёш педагог Биллура Икромова ҳам давлат раҳбарининг эътирофига сазовор бўлди.

 

Президент ўз нутқида шундай деди:

“Бугунги тадбиримизда ўзи ёш бўлишига қарамасдан, юзлаб ўғил-қизларимизни юқори марраларга етаклаётган когонлик қизимиз Биллура Икромова ҳам қатнашяпти. Биллура қизимиз топ-200 таликка кирадиган Буюк Британиянинг Рединг олийгоҳини битириб, катта-катта идоралардан бўлган таклифларни рад этиб, Ромитаннинг энг четка қишлоғидаги мактабда инглиз тилидан дарс бермоқда”.

 

Биллура Икромова TESOL, ESOL ва IELTS (C1) каби нуфузли халқаро сертификатларга эга бўлиб, қишлоқ қизлари учун менторлик лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Унинг ташаббуси билан бир қатор йирик грант лойиҳалари тайёрланди ва натижада юзлаб ёшлар хорижий олийгоҳларда таълим олиш, шунингдек, халқаро ижтимоий дастурларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

 

Устознинг фидокорона меҳнати ва ташаббуслари эътирофи сифатида унга Президент совғаси – BYD CHAZOR автомобили тантанали тарзда топширилди.

 

Биллура Икромова ўз миннатдорлигини изҳор этар экан, шундай деди:

“Мамлакатимизда ўқитувчилар учун яратилаётган имкониятлар туфайли менинг юксак орзуларим рўёбга чиқди. Бугун бор салоҳиятим ва куч-ғайратимни Она Ватаним равнақи ва тараққиётига сафарбар этишга бел боғлаганман”.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Хориждан келган таклифни рад этиб, қишлоқда дарс бераётган бухоролик ўқитувчига автомобиль совға қилинди | Zamon.uz