Ўзбекистон

Афғонистондан олиб келинган 25 кг дан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

ДХХ Zamon.uz’га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Афғонистондан олиб келинган 25 кг дан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ҳамда психотроп моддалар контрабандаси ва ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

 

Хусусан, муқаддам наркокуръерлар томонидан Афғонистон Республикасидан контрабанда йўли билан Сурхондарё вилояти ҳудудига олиб ўтилган ва Ёзёвон туманига келтирилиб, дала майдонидаги хуфия жойга яшириб кўйилган 9 кг 896 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олган вақтларида Марғилон шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. хусусий тадбиркор ва унинг 1989 й.т. жиноий шериги ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Шунингдек, воқеа жойидан қочишга уринган хусусий тадбиркорнинг ёнида бўлган 14 минг 500 АҚШ доллари ва 6 млн. 250 минг сўм ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга алоқадор бўлган учинчи шахснинг яшаш хонадонидан эса 110 гр. “опий” моддаси, 2 та электрон тарози, 1200 АҚШ доллари ҳамда 28 млн. сўм процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Таъкидлаш лозимки, ушбу ажал оғуси Фарғона водийсидаги истеъмолчиларга сотилиши керак бўлган.

 

Афғонистон йўналишида наркотик моддалар контрабандасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари томонидан яна бир тезкор тадбир ўтказилди.

 

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида яшовчи, 1963 й.т., муқаддам наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс Хоразм вилояти Хазорасп туманида истиқомат қилувчи, 1978 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, келгусида сотиб, мўмай даромад топиш мақсадида афғонистонлик наркосавдогарларга катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини буюртма беришади.

 

Ўз навбатида наркокуръерлар томонидан ажал оғуси Афғонистондан Сурхондарё вилояти ҳудудига олиб ўтилиб, кейинроқ Тўрткўл туманидаги хуфия жойга қолдириб кетилади.

 

Ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл ва Хазорасплик мазкур шахслар хуфия жойдан 6 кг 149 гр “опий” моддасини ва 9 кг 814 гр кўкнори сомонини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Афғонистондан олиб келинган 25 кг дан ортиқ наркотик моддалар тўхтатиб қолинди | Zamon.uz