Бўстонлиқда “Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш тамойиллари“ мавзусида тренинг бўлиб ўтди
Семинарда – ОАВ вакилларига ахборот узатишда ахлоқий нормаларга эътибор қаратиш ҳақида маълумот берилди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Оила ва хотин-қизларни қўллаб қувватлаш” маркази томонидан “Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш тамойиллари“ мавзусида тренинг ташкил этилди. Тренингда Оммавий Ахборот Воситалари, Олий ўқув юртлари профессор ўқитувчилари, Халқаро валюта жамғармаси директори – Кристин Лага, “ЎзСувТаъминот” директори – Акмал Муродов, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси – Зулайҳо Махкамова Бахриддиновна, Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхона директори Канокпан Лао Арая иштирок этди.
Тренингда гендер бюджетлаштириш тизимини ташкил этиш – аёлларни ер ва мулкка эгалик қилиши, иқтисодиётни юқори даромадли тармоқларида аёл вакилларининг етарли эмаслиги каби кўрсаткичларни бартараф этиш, зўравонликни тарқалиши, ёш никоҳлар даражасини ошишини олдини олиш, тоза ёқилғи турларидан фойдаланилган уй-жойлардан истиқомат қилувчи аёллар улушини ошириш, миллий парламентларда аёллар улушини ошириш каби масалаларни амалга оширишда ёрдам бериши ҳақида фикрлар алмашилди.
Гендер бюджетлаштириш – давлат бюджитини аёллар ва эркакларга тенг тақсимлаш эмас, балки аёллар ва эркакларнинг эҳтиёжларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.
Мамлакатимизда ҳар йили аёллар эҳтиёжларини қоплаш мақсадда давлат бюджетидан катта маблағ ажратилади. Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш тизими: аёллар, қизлар ва аҳолининг заиф қатламини ҳисобга олган ҳолда давлат ресурсларини янада адолатли тақсимлаш, инклюзив, шаффоф ва натижага йўналтирилган давлат молиясини таъминлашда хизмат қилади. Мамлакатимизда бу тизимнинг жорий этилиши давлат бюджетлари маблағларининг эркаклар ва хотин-қизлар учун адолатли тақсимланиши балки давлат молиясини бошқаришда шаффофлик, ҳисобдорлик ва самарадорликни оширишда ҳам хизмат қилади.
Шунингдек, 2025 йилда давлат бюджети параметрларида хотин-қизларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун ажратилган маблағ умумий 14,4 трлн сўмни ташкил этади. Жумладан, кўп фарзандли ва камтаъминланган оилаларга нафақалар учун 7,4 трлн сўм, аёллар ва болалар саломатлиги билан боғлиқ харажатлар учун 1,5 трлн сўм, таълим кредити учун давлат бюджетидан тижорат банкларига мақсадли ресурслар ажратиш учун 1,4 трлн сўм, бюджет ташкилотларида фаолият юритувчи аёлларнинг ҳомиладорлик нафақалари учун 1 трлн сўмдан ортиқ маблағни ташкил этади, дея маълум қилди гендер масалалари бўйича эксперт Дилдора Таджибаева.








