Ўзбекистон

Президент Намангандаги янги корхонага борди

Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёни билан танишди, ходимлар билан суҳбатлашди.

Президент Намангандаги янги корхонага борди

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги “Ифтихор кийим саноат” кластерининг янги корхонаси фаолияти билан танишди.

 

Наманган тўқимачилик бўйича мамлакатимизда етакчи. Вилоят саноатининг учдан бири, экспортининг ярми шу соҳага тўғри келади. Бугунги кунда 2 минг 500 га яқин тўқимачилик корхоналари фаолият кўрсатмоқда. Улар 250 га яқин брендлар остида маҳсулот тайёрлаб, юз мингдан ортиқ инсонни юқори даромад билан таъминлаяпти.

 

Саноат ривожига қўшимча шароит яратиш мақсадида “Наманган” эркин иқтисодий зонаси Тўрақўрғон туманига кенгайтирилган эди. Йигирмага яқин лойиҳа қаторида бу ерда “Ифтихор кийим саноат” кластерининг янги корхонаси ҳам барпо этилди.

 

13 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари тўқимачилик корхоналарининг йирик брендлар билан ҳамкорлиги масаласига алоҳида урғу берган эди. “Ифтихор кийим саноат”да шундай тизим йўлга қўйилган. Бу ерда “Bugatti”, “Pierre Cardin”, “Roy Robson”, “Baldessarini”, “Lavard”, “Jake’S”, “Engbers”, “Cinque”, “Walbusch” каби машҳур брендлар буюртмаларига кўра маҳсулот тайёрланмоқда. Наманганда тикилган кийимлар Европа дўконларида сотилмоқда.

 

Бундан ташқари, “Mercedes-Benz”, “BMW”, “Rolls-Royce” каби автомобиллар учун ўриндиқ матолари ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур йўналишда у минтақамизда ягона корхона ҳисобланади. Умуман, корхона йигирмага яқин хорижий брендлар билан ҳамкорликда ишламоқда.

 

Янги лойиҳанинг умумий қиймати 198 миллион доллар бўлиб, маблағлар асосан қурилиш ишлари ва илғор технологияларни жалб этишга йўналтирилди. Замонавий иншоотлар барпо этилди, махсус лаборатория ташкил қилинди. Германия, Италия, Туркия ва Польша каби тўқимачиликда етакчи мамлакатлардан келтирилган энергия тежамкор ускуналар иш унумдорлигини оширди. Корхонадаги замонавий лаборатория сифат назоратини таъминлаш ва нуфузли брендлар ишончини қозонишда муҳим ўрин тутмоқда.

 

Дастлаб оддий тикувчилик цехи сифатида иш бошлаган “Ифтихор кийим саноат” бугун пахта етиштиришдан тортиб, тайёр маҳсулотни экспортга йўналтираётган йирик кластерга айланди. Сифат бўйича қатъий талаблар уни халқаро бозорга олиб чиқди.

 

Президент корхонадаги иш жараёни билан танишди, ходимлар билан суҳбатлашди.

 

Корхона тўлиқ қувватга чиққач, йилига 100 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқаради. Бу орқали 2 мингта янги иш ўрни яратилади, давлат бюджетига эса йилига салмоқли солиқ тушумлари қўшилади. Халқаро брендлар билан ҳамкорлик маҳсулотга кафолатли бозор, катта валюта тушумлари ва янги иш ўринларини таъминлайди.

 

Бу ерга Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг хорижий меҳмонлари ҳам ташриф буюрди. Миллий ҳамда хорижий брендлар учун тикилган тайёр кийимлар, шунингдек, озиқ-овқат, чарм, қурилиш материаллари, фармацевтика тармоқларидаги маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.

 

Ўзбекистонда бизнес учун яратилган шароитлар, миллий маҳсулотларимиз тури ва сифати меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

 

Шу ерда давлатимиз раҳбарига Наманган вилоятида хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Хусусан, шаҳарсозлик, тўқимачилик, қурилиш материаллари, электротехника, туризм, қишлоқ хўжалиги ва кимё саноати каби йўналишларда 252 та йирик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

 

Мутасаддиларга инвестор ва тадбиркорлар учун барча қулайликларни яратиб, лойиҳаларни жадаллаштириш, кўпроқ иш ўринлари яратиб, аҳоли даромадини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

 

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи якунланди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Президент Намангандаги янги корхонага борди | Zamon.uz