Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди

ИТБ Ўзбекистонда камбағалликни янада қисқартириш борасидаги вазифаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди

17 сентябрь куни Наманган шаҳрида ўтаётган "Камбағалликдан фаровонлик сари" халқаро форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув аввалида ушбу нуфузли халқаро молиявий ташкилот раҳбари форум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаб, ИТБ Ўзбекистонда камбағалликни янада қисқартириш борасидаги вазифаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

 

Мамлакатимизда ортга қайтмас тус олган ислоҳотлар стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида Банк гуруҳи билан кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Кейинги йилларда ИТБ билан шериклик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 5 миллиард доллардан ошиб, бугунги кунда транспорт, инфратузилма, уй-жой қурилиши, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим каби устувор соҳаларни қамраб олган. Шу билан бирга, инвестицияларнинг 40 фоиздан ортиғи хусусий секторга тўғри келади.

 

Давлатимиз раҳбари ИТБ билан лойиҳалар портфелини икки баробар кўпайтириш, инфратузилма, ижтимоий соҳа ва хусусий сектор лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмини оширишни назарда тутадиган узоқ муддатли Стратегик шериклик дастурини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

 

Хусусий бизнес салоҳиятини рўёбга чиқариш, мамлакатимиз ҳудудларида замонавий тиббиёт марказларини барпо этиш, автомобиль йўлларини модернизация қилиш, ирригация каналларини тиклаш ва бетонлаш ҳамда бошқа йўналишларда аниқ лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.