Ўзбекистон

Тошкент метрополитенида янги инфокиоскалар ишга туширилди

Йўловчилар эндиликда инфокиоска орқали нақд пул эвазига чипта харид қилишлари мумкин.

Тошкент метрополитенида янги инфокиоскалар ишга туширилди

Тошкент метрополитенида йўловчилар учун қулайликларни ошириш мақсадида замонавий инфокиоскалар жорий этилмоқда. Ҳозирги кунда 24 та қурилма ишга туширилган бўлиб, улар орқали нақд пул эвазига қоғоз чипта харид қилиш мумкин. Мазкур тизим нақд маблағни ўзгартириб бермайди — тўловлар йўловчининг мобил телефон ҳисобига ўтказилади.

 

Лойиҳа босқичма-босқич кенгайтирилади ва йил якунига қадар инфокиоска сони 200 тага етказилиб, барча бекатларда ўрнатилиши режалаштирилган. Келгусида улар орқали уй-жой коммунал хизматлари, мобил алоқа тўловлари, карталардан маблағ ечиш ва бошқа интерактив хизматлар ҳам йўлга қўйилади.

 

Мазкур ташаббус ATTO ва Тошкент метрополитени ҳамкорлигида, етакчи финтех компаниялардан бири Alif томонидан амалга оширилмоқда.

 

Маълумот учун, Тошкент метросида жами 50 та бекат мавжуд бўлиб, инфокиоскалар ҳар бир кириш қисмида ўрнатилади.

 

Аввалроқ метрополитен кассалари қисқартирилиши ортидан ишдан бўшаган ходимлар янги касбларга қайта тайёрланиши ҳақида хабар берилганди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент метрополитенида янги инфокиоскалар ишга туширилди | Zamon.uz