Ўзбекистон

Фарғонадаги IT-шаҳарчада 500 га яқин бола бепул ўқитилмоқда

Ушбу объектда замонавий касблар ва хорижий тилларга ўргатиш марказлари мавжуд.

Фарғонадаги IT-шаҳарчада 500 га яқин бола бепул ўқитилмоқда

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жойлашган IТ-шаҳарчада ОАВ вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.

 

Маълумотларга кўра, бино 2 қаватли ва 20 та хонадан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 200 нафар ёшларни ўқитиш имкониятига эга.

 

IТ-парк бугунги замон талаблари асосида барпо этилган бўлиб, мажмуада ёшларни IТ соҳасидаги ўқув курслар ва хорижий тиллар йўналишларида таълим олишлари ва касб эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар яратилган ҳамда 10 дан ортиқ малакали устозлар жалб этилган.

 

 

 

Ушбу объектда Startap-Garage, coworking зона, фрилансерлар учун жойлар, конференц зал, шу жумладан, дастурлаш, робототехника, 3D гарфика, График дизайн, СММ ҳамда замонавий касблар ва хорижий тилларга ўргатиш марказлари мавжуд.

 

 

IT Park резидентларининг сони 80 тадан 106 тага, иш ўринлари эса 797 нафардан 1 397 нафарга кўпайган. Айни пайтда резидент корхоналарнинг 24 таси IT экспорт, 33 таси рақамли таълим, 46 таси маҳаллий бозорга хизмат кўрсатиш йўналишида фаолият юритмоқда. Улар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 112,4 миллиард сўмдан ошган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ҳозиргача 28 мингга яқин ёшлар ИТ соҳасида таълим олган.

 

Мазкур IT-паркда 12 ёшдан бошлаб ўқувчилар қабул қилинади. Ўқитувчилар эса 19 ёшдан 30 ёшгачани ташкил этади. Маълумот ўрнида, мазкур ИТ паркда мактабдан ташқари вақтда ўқувчилар ташриф буюради.

custom img

Андижон вилоятида тонгда зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани бўлган. У ерда ер силкиниши 2–3 баллни ташкил этган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

custom img

Қашқадарёда янги қурилаётган кўприк балкаси қулаб тушди

Монтаж жараёнида краннинг бир томони олдин кўтарилгани сабаб балкага ортиқча юк тушиб, унинг синишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Тошкентда ҳаво транспортида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

Машғулотда қутқарув хизматларининг тезкорлиги, ўзаро ҳамкорлиги ва жабрланганларни эвакуация қилиш жараёни синовдан ўтказилди.

custom img

Қурилиш соҳаси Янги Ўзбекистон қиёфасини белгиламоқда — Шавкат Мирзиёев

Президент қурувчилар, меъморлар, муҳандислар ва соҳа фахрийларини Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан муборакбод этди.

custom img

Боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров АҚШда ҳибсга олингани ҳақидаги хабарларни рад этди

Спортчи айни пайтда Ўзбекистонда эканини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилади

Сенаторлар бу ўзгариш миллий ва диний анъаналарни ҳисобга олишга хизмат қилишини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"