Ўзбекистон

Женевада БМТ биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади

“Бу маскан маданиятимизнинг мўъжазгина бир бўлаги сифатида кўп миллатли ҳамжамиятга намойиш этилади” — Саида Мирзиёева

Женевада БМТ биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади

Женевада бўлиб ўтган Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган қабул маросимида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат учун муҳим янгиликни эълон қилди. Унинг айтишича, тез орада БМТнинг Европадаги марказий қароргоҳида — Палаис дес Натионс биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади.

 

“Бу маскан маданиятимизнинг мўъжазгина бир бўлаги сифатида кўп миллатли ҳамжамиятга намойиш этилади. У ҳар қандай қийинчилик ва зиддиятларга қарамай, бизнинг дунёга очиқлигимиз рамзига айланади”, — деди Мирзиёева нутқида.

 

Қабул маросимида Саида Мирзиёева Ўзбекистоннинг келажаги, барқарор тараққиёт, маданият ва инсоният учун умумий бўлган қадриятлар ҳақида ҳам сўз юритди. У БМТ биносидаги янги хонанинг мамлакатнинг халқаро майдондаги ислоҳот ва ҳамкорлик сиёсатини мустаҳкамлашини таъкидлади.

 

Маълумот учун, Женевадаги Палаис дес Натионс — БМТнинг Европадаги марказий қароргоҳи бўлиб, унда 2 800 дан ортиқ хоналар ва 34 та йирик конференция заллари мавжуд. Иншоот халқаро музокаралар ва дипломатик учрашувларнинг энг муҳим марказларидан бири ҳисобланади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Женевада БМТ биносида “Ўзбекистон хонаси” очилади | Zamon.uz