Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимини ривожлантиришга оид ҳисобот билан танишди

2030 йилгача чақалоқларнинг 70 фоизи она сути билан озиқлантирилишини таъминлаш бўйича миллий дастур қабул қилинади.

Шавкат Мирзиёев тиббиёт тизимини ривожлантиришга оид ҳисобот билан танишди

Шавкат Мирзиёев 19 сентябр куни соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган янги чоралар юзасидан тақдим этилган ҳисобот билан танишди.

 

Бугунги кунда мамлакатимизда халқаро тажриба асосида бирламчи тиббий-санитария хизматининг янги модели жорий этилмоқда. Бу доирада кўп тармоқли марказий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари ва маҳалла тиббиёт масканлари ягона ёндашув асосида ривожлантирилмоқда. Натижада оилавий шифокорлар улуши 70 фоизга етказилиши, рақамлаштириш орқали шифокорларнинг юклаmasи камайтирилиши, аҳолининг тиббий хизматдан қониқиш даражаси эса 85 фоиздан оширилиши режалаштирилган.

 

Йиғилишда шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Президент барча республика клиникалари фаолиятини қайта кўриб чиқиб, бошқарув жараёнларига хорижий тажрибага эга профессионал менежерларни жалб этишни таклиф этди. Шу билан бирга, клиник протоколларни янгилаш, халқаро стандартларни жорий этиш, юқори малака­ли мутахассисларни жалб қилиш ҳамда сифатли ва адолатли тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш зарурлиги таъкидланди.

 

Алоҳида эътибор болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига мувофиқ, 2030 йилгача олти ойгача бўлган чақалоқларнинг камида 70 фоизини фақат она сути билан озиқлантириш мақсадида миллий дастур қабул қилинади. Ушбу дастур доирасида ЖССТ ва ЮНИСЕФ ташаббуслари жорий этилиб, она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

Президент соғлиқни аҳолига янада яқинлаштириш, юқумсиз касалликлардан ўлим кўрсаткичларини камайтириш ва ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.