Ўзбекистон

Қибрайда МИБ орқали МЧЖдан 110 млн ундирилди

Ижро ҳаракатлари доирасида қарздорга бир неча бор расмий огоҳлантиришлар берилган. Бироқ, ушбу огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор тарафдан ҳеч қандай амалий чора кўрилмаган.

Қибрайда МИБ орқали МЧЖдан 110 млн ундирилди

Тошкент вилоятида МИБ орқали МЖЧдан адвокатлик бюроси фойдасига 110 миллион сўм ундирилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Қибрай туман МИБ бўлими иш юритувига Қуйи Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди томонидан берилган ижро варақаси асосида “К.” МЧЖ номли қарздор корхонадан адвокатлик бюроси фойдасига жами 110,6 миллион сўм қарздорлик ундиришга доир ижро ҳужжати келиб тушган.

 

Ижро ҳаракатлари доирасида қарздорга бир неча бор расмий огоҳлантиришлар берилган. Бироқ, ушбу огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор тарафдан ҳеч қандай амалий чора кўрилмаган.

 

Натижада қарздорга тегишли бўлган, бозор қиймати 184,5 миллион сўм деб баҳоланган “VOLVO BL71” русумли махсус техника воситаси хатланди ва белгиланган тартибда электрон аукционга чиқарилди.

 

Шундан сўнг қарздор томон қарз миқдорини тўлиқ ва нақд кўринишда Мажбурий ижро бюросининг ҳисоб рақамига ўтказди. Шундан сўнг, техника воситаси аукцион савдоларидан қайтарилиб, белгиланган тартибда эгасига қайтарилди.

 

Натижада суд ҳужжати тўлиқ ижро этилиб, адвокатлик бюросининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

 

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Қибрайда МИБ орқали МЧЖдан 110 млн ундирилди | Zamon.uz