Ўзбекистон

Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Уюшган жиноий гуруҳнинг 2023-2025 йиллардаги фаолияти давомида 32 нафар беморга буйрак ёки жигар тўқималари кўчириб ўтказилган.

Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган гуруҳ қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида инсон органлари ва тўқималари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

 

Аниқланишича, Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида яшовчи 12 нафар шахсдан иборат гуруҳ 2023–2025 йиллар давомида ноқонуний фаолият юритган. Улар ижтимоий тармоқлар орқали буйрак ва жигар касалликларидан азият чекаётган беморларни топиб, соғлом фуқароларни катта миқдордаги пул эвазига органларини сотишга ундаган.

 

Қилмишларини амалга ошириш мақсадида ҳужжатлар қалбакилаштирилган, донор ва беморлар қариндош сифатида кўрсатилган ва қўшни давлатдаги хусусий клиникаларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилган. Шу йўл билан 32 нафар беморга орган ёки тўқима кўчириб ўтказилган.

 

Беморлар томонидан тўланган катта миқдордаги маблағнинг бир қисми клиника харажатлари ва донорлар мукофотига сарфланган, қолган қисми эса жиноятчилар ўртасида тақсимланган. Шунингдек, соғлиғида ижобий ўзгариш бўлмаган беморларга оғриқни камайтирувчи кучли таъсир қилувчи дори воситалари қиммат нархларда сотилган.

 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 133-1, 228, 246 ва 273-моддалари бўйича иш қўзғатилди. Ҳозирда тергов якунланиб, жиноят иши суд органларига юборилган.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"