Ўзбекистон

“Нигоҳ” ижодий лойиҳаси – ёшлар ижодида янги саҳифа

“Нигоҳ” ижодий лойиҳаси ёш ижодкорларни бир майдонга жамлади.

“Нигоҳ” ижодий лойиҳаси – ёшлар ижодида янги саҳифа

Заркент, Тошкент вилояти. 16–18 сентябрь кунлари “Паркент” ижод уйида театр санъати учун муҳим воқеа бўлиб ўтди. Президентнинг 2024 йил 22 ноябрдаги ПҚ–399-сон қарори ҳамда 2025 йилда қабул қилинган қатор меъёрий ҳужжатлар ижроси доирасида амалга оширилаётган “Нигоҳ” ижодий лойиҳаси ёш ижодкорларни бир майдонга жамлади.

 

Илҳомга тўла ижод маскани

 

Тоғ бағридаги кўҳна Заркент қишлоғи бу кунлари ўзига хос ижод майдонига айланди. Тонгданоқ ижод уйи саҳналарида репетициялар, мусиқа садолари, ранг ва ёруғлик уйуни — барчаси бир мақсад учун: замонавий ва креатив спектакллар яратиш. Режиссёр, драматург, композитор ва рассомлардан иборат 10 та жамоа ўзининг янги ғоялари билан танловга киришди.

 

Комиссия баҳоси – масъулият мезони

 

Ташкилотчилар гуруҳига Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти профессорлари, Бадиий академия аъзолари, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси раҳбарлари ҳамда тажрибали санъат арбоблари жалб этилди. Улар ҳар бир асарнинг драматургияси, мусиқий ечими ва саҳна безагига алоҳида эътибор қаратди.

 

Ёшлар қаҳрамонлари саҳнада

 

Лойиҳа низоми талабига кўра, иштирокчилар замон қаҳрамонлари, жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган шахслар ҳаётини ёритишга интилди. Шунинг учун ҳам саҳнадаги ҳар бир асар бугунги кун руҳини, ёшлар орасидаги изланиш ва орзуларни жонли ифода этди.

 

Ғолиблар ва келажак режалари

 

Уч кунлик қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг 5 та жамоа ғолиб деб топилди. Улар “Нигоҳ” нодавлат нотижорат бирлашмаси томонидан моддий рағбатлантирилади. Энг муҳим жиҳати, танловда тақдим этилган барча асарлар республика театрларида саҳналаштиришга тавсия этилди.

 

“Нигоҳ” ижодий лойиҳаси нафақат ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлайди, балки миллий театр санъатига янги руҳ, замонавий қараш ва халқаро миқёсда рақобатбардош спектакллар яратиш имконини ҳам беради. Заркентдаги бу ижодий учрашув – мамлакатимиз маданий ҳаётида ёрқин бир саҳифа бўлиб қолиши шубҳасиз.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Нигоҳ” ижодий лойиҳаси – ёшлар ижодида янги саҳифа | Zamon.uz