Ўзбекистон

Туркия ва Ўзбекистон томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Соня” қўлга олинди

Бош консулхона ушбу фуқародан жабр кўрганлардан мурожаат қилишларини сўрамоқда.

Туркия ва Ўзбекистон томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Соня” қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган Раҳматова Санобар (1974 йилда туғилган, “Соня” лақаби билан танилган) мамлакатимизга депортация қилинди.

 

Аниқланишича, у 2013–2015 йилларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида фоҳишахона ташкил этиб, ватандош аёлларни юқори даромадли иш ваъдaси билан алдаб, Қозоғистон орқали Таиландга олиб борган ҳамда фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ таркибида фаол иштирок этган.

 

Мазкур шахснинг ноқонуний фаолиятидан жабрланган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек, Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилишлари мумкин.

 

Шунингдек, сўнгги пайтларда фирибгарлик ҳолатларига оид мурожаатлар кўпайгани боис, фуқароларга ҳушёр бўлиш, бегона шахслардан келадиган шубҳали таклифларга ишонмаслик ва фирибгарларга алданиб қолмаслик тавсия этилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Туркия ва Ўзбекистон томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Соня” қўлга олинди | Zamon.uz