Ўзбекистон

2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар белгиланган тўловнинг камида 25 фоизини 30 октябргача тўлаши керак.

2025/2026-ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати 2025/2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланганини маълум қилди. Бу бўйича Давлат қабул комиссияси мажлисида тегишли баён қабул қилинган.

 

Янги тартибга кўра, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича бир нафар талабани бир йил ўқитиш учун базавий тўлов-контракт қиймати белгиланди. Стипендияли контракт миқдори эса амалдаги стипендия суммасини 12 ойга кўпайтирган ҳолда ҳисобланади. Агар ўқув йили давомида стипендия миқдори оширилса, талабанинг умумий тўлови ҳам қайта ҳисобланади.

 

 

 

 

Молиявий мустақилликка эга олий таълим муассасалари қабул қилинган талабалар учун контракт миқдорини мустақил белгилаш ҳуқуқига эга. Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун белгиланган тўловнинг камида 25 фоизини 2025 йил 30 октябргача тўлаш муддати узайтирилди.

 

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган ва тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинганлар учун контракт миқдори базавий тўлов-контракт қийматидан икки баробар қилиб белгиланди. Жорий йилда табақалаштирилган контракт миқдори олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан мустақил белгиланади.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.