Наманганда фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилмоқда
Ҳокимлик ишчи гуруҳи фуқаро билан учрашиб, амалий чоралар кўрди.

Наманган вилояти Норин тумани ҳокими Жорабек Нурматовга мурожаат қилинган фуқаро хати орқали ўз муаммоларини билдирди. Хатда Салима Қолдошева 13 йилдан бери уйсиз эканлиги, оилавий қийинчиликлар ва ота-онанинг вафоти ҳақида маълумот берган.
24 сентябрь куни Норин тумани ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳи фуқаро билан учрашув ўтказди. Аниқланишича, Салима Қолдошева аввал ҳоким ёки ҳокимликка мурожаат қилмаган бўлиб, хат орқали муаммони илгари сурган. Ҳозирда аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш чоралари кўриш бошланди, шу жумладан уни “Аёллар дафтарга” рўйхатга киритиш ишлари бошланган.
Укаси А. Қолдошев хорижда бўлганлиги боис маҳалла ёшлар етакчиси орқали видеоалоқа йўли билан мулоқот ўтказилди ва 10 кун ичида миграциядан қайтариш ҳамда муаммоларни ҳал қилиш чоралари кўриш режалаштирилмоқда.
Ҳокимлик маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда хат ёзилган уй контейнер уй эмаслиги ва атроф қоргон қилиб ўралганлиги кузатилган. Бу воқеа маҳаллий ҳокимият ва аҳоли орасида ижобий мулоқот ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш имконини яратади.







