Ўзбекистонда олтин нархи 2025 йилда 32-марта рекордни янгилади
24 сентябр ҳолатига кўра, бир грамм олтин нархи 1,53 млн сўмни ташкил этди.

2025 йил 24 сентябр куни мамлакатда олтин қуймалари қиймати янги тарихий чўққига чиқди.
Марказий банк маълумотларига кўра, бир грамм олтин нархи 1 535 840 сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 23 сентябр нархидан 0,9 фоизга юқори.
5 граммли қуймалар нархи – 7 млн 679 минг сўм (70 сўмга кўтарилди)
10 граммли қуймалар нархи – 15 млн 358 минг сўм
20 граммли қуймалар нархи – 30 млн 717 минг сўм
50 граммли қуймалар нархи – 76 млн 792 минг сўм
100 граммли қуймалар нархи – 153 млн 584 минг сўм
Маълумот ўрнида, 2025 йил бошидан буён олтин нархи мамлакатда 32 маротаба рекорд даражага чиққан бўлиб, умумий ўсиш 35,6 фоизни ташкил этмоқда.







