Ўзбекистон

Фарғонада газ таъминоти бўлими бошлиғи ва қурилиш инспекцияси бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Ҳозирда иккала шахсга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Фарғонада газ таъминоти бўлими бошлиғи ва қурилиш инспекцияси бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг газ таъминоти бўлими бошлиғи мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, 10 та хонадонни юқори босимли табиий газ тармоғига улаб бериш эвазига ҳар бир хонадондан 1000 АҚШ долларидан жами 10 000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида ушланган.

 

Таъкидланишича, туман газ таъминоти бўлими раҳбари муқаддам судланган бўлсада ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бошқа ҳолатда эса Фарғона вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг бош мутахассиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Қува туманида жойлашган 4 сотих ер майдонида қурилиши тугалланмаган бино-иншоотларнинг ҳужжатларини кадастр, архитектура каби мутасадди ташкилотларда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бош мутахассис олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.