Ўзбекистон

Наманганда 15 млрд сўмлик сифатсиз дорилар фош бўлди

Шунингдек, тезкор тадбирда 2 та “яширин омбор” аниқланган.

Наманганда 15 млрд сўмлик сифатсиз дорилар фош бўлди

Наманган вилоятида 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишини олди олинди. Бу ҳақида ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Косонсой туманида истиқомат қилувчи шахс давлат реестридан ўтмаган, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, Хиндистон давлатида ишлаб чиқарилган 2100 дона қутидаги “Ферромед” номли дори воситасини “шартли” харидорга 168 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадонидан ҳам 4296 қутидаги “Ферромед” дори воситаси олинган.

 

Баҳолаш ҳисоботига кўра, жами 6396 қутидаги дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 223 млн сўмни ташкил этади.

 

Ҳозирда қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 186³ -моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, Наманган шаҳрида қайд этилган ҳолатда дори воситалари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ омбор мудири ва унинг 2 нафар танишига қарашли 3 та нотурар бино кўздан кечирилди.

 

Натижада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, тахминий қиймати 12,8 млрд сўмдан ортиқ, 2307 турдаги, жами 195.323 дона контрафакт дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

 

Ҳозирда ушбу дори воситаларига нисбатан судга оид кимёвий, товаршунослик экспертизалари тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари, Наманган шаҳри ва Уйчи туманидаги 2 та “яширин омбор”дан хорижда ишлаб чиқарилган, тахминий қиймати 1,2 млрд сўмлик, 128 турдаги жами 45.641 дона дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

 

Таъкидланишича, сифат сертификатларига эга бўлмаган ушбу дори воситаларининг айримларини яроқлилик муддати ўтган.

 

Ҳозирда ушбу дори воситалари экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.