Тошкентда уйлардан бири ёниб кетди
Ёнғин ярим соатдан ортиқ вақтда ўчирилган.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Ипподром” бозорида ёнғин юз бергани ҳақида хабар тарқалганди. Ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 25 сентябрь куни соат 13:51 да Чилонзор тумани Бешқўрғон кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:12 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 14:30 да ўчирилган.
Вазият Тошкент шаҳар ФВБ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.







