Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ёш муаллифлари конференциясида иштирок этди

Шуҳрат Ориф ва Жавлон Жовлиев Деҳлида бўлиб ўтган ёш муаллифлари анжуманида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ёш муаллифлари конференциясида иштирок этди

Жорий йилнинг 25–26 сентябрь кунлари Деҳли шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ёш муаллифларининг иккинчи конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли ижодкорлар Шуҳрат Ориф ва Жавлон Жовлиев фаол иштирок этишди.

 

Халқаро тадбир ШҲТ Котибияти, Ҳиндистон Таълим вазирлиги ва ушбу мамлакат Миллий китоб жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

 

Конференция иштирокчилари “Рақамли даврда ижодий макон динамикаси: ШҲТ ёш муаллифларининг мулоқоти” мавзусини муҳокама қилишди. Анжумандан кўзланган мақсад — бугунги кунда рақамли технологиялар санъат, адабиёт ва интеллектуал алмашинувни қандай ўзгартираётганини муҳокама қилиш учун ШҲТга аъзо давлатларнинг ёш ёзувчи ва ижодкорларини бирлаштиришдан иборат бўлди.

 

Ўзбекистон делегациясининг мазкур форумдаги иштироки мамлакатимизнинг ШҲТ фаолиятидаги, хусусан, Ташкилотнинг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш жараёнидаги изчил ва фаол позициясини ифодалайди. Анжуман мамлакат раҳбариятининг иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган ташаббусларини илгари суриш учун яна бир халқаро мулоқот платформасини бажарди.

 

Конференция дастури доирасида ўзбекистонлик ёш муаллифлар асосий сессияларда маъруза қилишди. Шуҳрат Ориф “Анъанавий ва рақамли телераадиоэшиттиришнинг конвергенцияси” мавзусидаги муҳокамада сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг замонавий контентни янги медиа форматларга мослаштириш бўйича тўплаган тажрибасини тақдим этди.

 

Жавлон Жовлиев эса “Ижод ва матбаа иши” сессиясида иштирок этиб, замонавий адабий жараёнлар ва рақамли асрда муаллифлар олдида турган долзарб вазифалар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

Ўзбекистон вакилларининг ШҲТ ёш муаллифлар анжумани каби муҳим халқаро тадбирларда иштирок этиши катта аҳамиятга эга. Бу нафақат Ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги гуманитар ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади, балки ўзбек ёшларининг жаҳон миқёсида ижодий ва интеллектуал салоҳияти юксалиб бораётганини ҳам яққол намоён этади.

 

ШҲТ ёш муаллифларининг иккинчи конференцияси Деҳлида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Беларусь ва Эрондан 30 га яқин муаллиф ва ижодкорларни бирлаштирди. Биринчи конференция ҳам 2023 йил апрель ойида Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.