Ўзбекистон

Самарқандда чақалоқни ўғирлаб сотган ҳамшира 5 йилга қамалди

Ҳамшира чақалоқни 5 млн сўм ва 100 доллар эвазига сотган.

Самарқандда чақалоқни ўғирлаб сотган ҳамшира 5 йилга қамалди

Самарқанд вилояти Паяриқ туманида тиббиёт ходимаси томонидан чақалоқни ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ва уни сотишга уриниш ҳолати юзасидан суд ҳукми чиқарилди.

 

Суд ҳужжатларига кўра, туман марказий шифохонаси туғруқхона бўлимида ишлаган К.А. исмли ҳамшира 2025 йил 12 апрель куни руҳий носоғлом аёлнинг янги туғилган қизини алдов йўли билан олиб чиққан. Кейинчалик чақалоқни фуқаро Ф.Б.га 5 миллион сўм ва 100 АҚШ долларига берган. Олинган маблағ шахсий эҳтиёжларига сарфланган.

 

Суд қарорига биноан, К.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандига мувофиқ жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга 2 йил давомида соғлиқни сақлаш тизимида раҳбарлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқи тақиқланади.

 

Апелляция инстанцияси дастлабки ҳукмнинг фақат автомобилни давлат фойдасига мусодара қилиш қисми бўйича қарорни ўзгартириб, машинани эгасида қолдирди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандда чақалоқни ўғирлаб сотган ҳамшира 5 йилга қамалди | Zamon.uz