Ўзбекистон

Ўрмон хўжаликларига 1,3 млн долларлик янги техникалар тарқатилди

Улар 16 хил вазифани бажариш имкониятига эга.

Ўрмон хўжаликларига 1,3 млн долларлик янги техникалар тарқатилди

“Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, мамлакатимизда янги ўрмонларни барпо этиш ва мавжудларини қайта тиклаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Беларусда ишлаб чиқарилган 39 та қишлоқ хўжалиги техникаси олиб келинди.

 

Бугун Тошкент шаҳрида Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон агентлиги томонидан ушбу техникаларни ҳудудий давлат ўрмон хўжаликларига топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Ўрмон агентлиги директори Эркин Муҳиддинов, агентлик вакиллари, ҳудудий мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

 

Кириш сўзида Агентлик директори Эркин Муҳиддинов ўрмонларнинг экологик барқарорликни таъминлашдаги ўрнига тўхталиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ходимлардан янада катта масъулият талаб этишини таъкидлади.

 

Шунингдек, тақдим этилган техникалар ўрмон ва адир шароитларига мослашган бўлиб, улар 16 хил вазифани бажариш имкониятига эга. Эндиликда мазкур махсус техникалар ёрдамида республика ҳудудларида яшиллик даражаси оширилади, ўрмон майдонлари кенгайтирилади ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси изчил давом эттирилади. Бу эса экологик барқарорликни таъминлаш имкониятларини янада кенгайтиради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўрмон хўжаликларига 1,3 млн долларлик янги техникалар тарқатилди | Zamon.uz