Ўзбекистон

Тошкентда Афғонистон парламентининг собиқ депутати қўлга олинди

Аббос Иброҳимзода 350 минг доллар гаров пули қўйганига қарамай ҳибсда қолмоқда.

Тошкентда Афғонистон парламентининг собиқ депутати қўлга олинди

Афғонистон парламентининг собиқ спикери ўринбосари ва йирик тадбиркор Аббос Иброҳимзода Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда Amu нашри хабар берди.

 

Балх вилоятидан сайланган собиқ депутат бизнесдаги рақибларининг кўплаб шикоятлари ортидан ҳибсга олингани билдирилмоқда. У 350 минг доллардан ортиқ гаров пули қўйганига қарамай, ҳануз ҳибсда қолмоқда.

 

Маълум қилинишича, Иброҳимзода асос солган Ibrohimzada Group йигирмадан ортиқ компанияни бирлаштирган, Балхдаги хусусий телеканални назорат қилган, шунингдек, таълим ва хайрия соҳаларига ҳам сармоя киритган. Гуруҳнинг хайрия жамғармаси аёллар саводхонлигини ошириш билан шуғулланган.

 

Ўзбекистон расмийлари ҳозирча мазкур қўлга олиш юзасидан изоҳ бермаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Афғонистон ўтган йили тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида қўшма ваколатхона очган бўлиб, бу транспорт, логистика, савдо ва саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"