Насия савдо бозорига янги қоидалар киритилади
Бу бўйича ахлоқ қоидалари лойиҳаси эълон қилинди.

Марказий банк насия савдо бозори иштирокчилари учун ахлоқ қоидалари лойиҳасини эълон қилди.
Унга кўра, Насия ташкилотлари FinTex Ассоциациясига аъзо бўлиши шарт. Аъзоларга “Ишонч белгиси” берилади – бу хизматлар қонуний ва шаффофлигини кўрсатади.
Шартномаларда очиқлик талаб қилинади: маҳсулотлар, тўлов тартиби, комиссия ва жарималар ҳақида барча маълумот сайтда бўлиши шарт.
Мижозлар шартнома тузишдан олдин APR, умумий тўлов ва кечиктириш оқибатлари ҳақида тўлиқ хабардор қилинади.
Рекламада “0%”, “бепул”, “барчага мос” каби чалғитувчи иборалар тақиқланади.
Хизматлар фақат 18 ёшдан ошганларга кўрсатилади, илк лимит — 2 млн сўм. Қарз юки 50%дан ошмаслиги керак.
Фоиз ва йиғимлар йилига асосий қарзнинг ярмидан кўп бўлмаслиги белгиланади. Қарз ундиришда таҳдид ёки босим ўтказиш тақиқланади.







