Ўзбекистон

Ўзбекистон илк бор “The Amazing Race Australia” шоусида намойиш этилди

8 сентябрь куни эфирга узатилган “The Amazing Race Australia”нинг янги мавсумининг муҳим қисмларидан бири илк бор Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд шаҳрида суратга олинган.

Ўзбекистон илк бор “The Amazing Race Australia” шоусида намойиш этилди

Жорий йилнинг сентябрь ойида Австралиянинг Network 10 телеканали ҳамда 10 Play стриминг платформасида машҳур сайёҳлик шоуси — “The Amazing Race Australia”нинг янги мавсуми эфирга узатилди. Премьера 8 сентябрь куни бўлиб ўтди. Мавсумнинг муҳим қисмларидан бири илк бор Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд шаҳрида суратга олинган.

 

Лойиҳанинг Ўзбекистонда ўтказилган эпизодлари маҳаллий маданият, ҳунармандчилик ва анъанавий ҳаёт тарзини ўз ичига олди. Иштирокчилар “Андижон полкаси”ни ижро этиш, карнай чалиш, гилам ювиш, қуруқ меваларни саралаш, анор шарбати тайёрлаш, шунингдек, Ургут туманидаги “Терсак” туризм қишлоғида картошка экиш каби топшириқларни бажаришди. Бу Ўзбекистоннинг ушбу халқаро шоу тарихидаги илк иштироки бўлди.

 

Премьера ҳафтасида лойиҳа Австралия ва бутун дунё бўйлаб 1,2 миллиондан ортиқ томошабинни жалб қилди. “The Amazing Race” бренди 15 марта Primetime Emmy мукофотига сазовор бўлган бўлиб, 2025 йилда ҳам “Энг яхши реалити-мусобақа дастури” номинациясида қайд этилди.

 

Ўзбекистонда суратга олинган эпизодларда “Below Deck” юлдузи Айша Скотт, унинг қаллиғи Скотт Добсон, регби афсонаси Брендан Февола қизи Лени билан, шунингдек, Red Bullнинг фриранери Дом Ди Томмассо ва блогер Маркс Марстерс, қўшиқчи Роб Миллс, ошпазлик танқидчиси Мелисса Леонг каби машҳур иштирокчилар қатнашди.

 

Иштирокчилар Ўзбекистондаги суратга олиш жараёнини илиқ таассуротлар билан эслашди. Комедия актрисаси Стеф Тисделл мамлакатни “ноёб тажриба” деб атап, “Ўзбекистон — ақл бовар қилмайдиган гўзаллик ва меҳмондўстлик юрти” эканини таъкидлади. Бошқа қатнашчилар ҳам Самарқанддаги қулай шароитлар ва аҳолининг самимийлигини юқори баҳолади.

 

Суратга олиш ишлари 2025 йил 18–25 март кунлари Ўзбекистон Туризм қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида ўтказилган. Лойиҳа ташкилий жиҳатдан АҚШнинг Next Field International телекопанияси томонидан амалга оширилган.

 

“Шоу муваффақиятли ўтди. Ўзбекистоннинг иштироки мамлакатни халқаро миқёсда тарғиб қилиш учун янги имкониятлар очди. Кўплаб хорижий продюсерлар эндиликда Ўзбекистонда суратга олишга қизиқиш билдирмоқда”, — деди Next Field International бош директори Станислав Соловкин.

 

Мавсумда, шунингдек, Шри-Ланка, Тайван ва Индонезия давлатларида ҳам суратга олинган эпизодлар мавжуд.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон илк бор “The Amazing Race Australia” шоусида намойиш этилди | Zamon.uz