Ўзбекистон

Ўзбекистонда оғир юк машиналари учун махсус давлат рақамлари жорий этилади

Янги рақам белгилари йўлларни ҳаддан ташқари юкланишдан ҳимоя қилиш ва хавфсизликни оширишга хизмат қилади

Ўзбекистонда оғир юк машиналари учун махсус давлат рақамлари жорий этилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда юк автомобиллари сони кескин ортиб, охирги 15 йил ичида қарийб уч баравар кўпайди. Бу эса йўл инфратузилмасига босимнинг кучайиши, тезроқ эскириши ва йўл-транспорт ҳодисалари сонининг ортишига сабаб бўлмоқда.

 

Мазкур муаммони бартараф этиш ва назоратни кучайтириш мақсадида, 2026 йил 1 январдан бошлаб ялпи оғирлиги 44 тоннадан юқори бўлган юк транспорти воситалари ҳамда карьерларда ишлатиладиган йирик самосваллар учун алоҳида давлат рақам белгилари жорий қилинади.

 

Янги рақамларнинг дизайни – қизил фонли, оқ рангдаги ҳарф ва рақамлардан иборат бўлиб, “YUK” сериясида тақдим этилади. Уларнинг чап томонида ҳудуд коди, ўнг томонида эса давлат байроғи ва “UZ” белгиси акс этади.

 

Мутассисларнинг фикрича, бундай тизим бир нечта афзалликларга эга:

 

Йўл инспекторлари энг оғир транспорт воситаларини тезда ажратиб олиш имкониятига эга бўлади;

 

Ҳаддан ташқари юкланишнинг олди олинади, йўлларнинг тез бузилиши камаяди;

 

Транспорт оқими ва тирбандлик тартибга солинади;

 

Бахтсиз ҳодисалар сони қисқаради, йўлларда хавфсизлик ошади.

 

Шунингдек, юк машиналарини тунги вақтда йўл четида қолдириш учун жазони кучайтириш ҳам таклиф қилинмоқда. Статистикага кўра, фақатгина 2024 йилда шундай ҳолатлар сабабли 113 та ЙТҲ содир бўлган ва 47 киши ҳаётдан кўз йумган.

 

Янги тизим нафақат инфратузилма хавфсизлигини таъминлайди, балки оғир транспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни бошқараётган шахслар устидан аниқ ҳисоб юритишга ҳам ёрдам беради.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда оғир юк машиналари учун махсус давлат рақамлари жорий этилади | Zamon.uz