Ўзбекистон

Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Ҳокимлик мансабдорлари 10 минг доллар ва 40 миллион сўм билан ушланди.

Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Навоийда ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида коррупция ҳолатлари фош этилди.

 

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ҳоким ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассиси фермер хўжалиги раҳбаридан ноқонуний йўл билан пул маблағларини талаб қилганликда гумонланмоқда.

 

Аниқланишича, улар фермер хўжалигини келгуси йил шоли етиштириш тақсимотига киритиш, экспорт режаси бажарилганини тасдиқлаш ва текширувларда “ҳимоя” қилиш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган. Кейинчалик ер майдонини давлат захирасига олиш билан таҳдид қилиб, қўшимча 20 минг доллар талаб қилган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари ва унинг ҳамтовоғи 10 минг доллар олаётган вақтда ушланди. Уларнинг ҳаракатларига чек қўйилиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.

 

Шунингдек, Навоий вилояти Кармана туманида ҳоким ёрдамчиси ҳам пора олаётган пайтда ушланди.

 

Терговга кўра, у 2024 йилда бошқа фуқарога ижарага берилган M-37 автомобил йўли бўйидаги 12 кв.м ер майдонини бошқа шахс номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 миллион сўм талаб қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда у 40 миллион сўм олаётганида қўлга олинган.

 

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.