Энди ҳоким ва вазир бўлишни истаганлар коррупцияга қарши дастур ишлаб чиқади
Парламентда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимига номзодлар эндиликда коррупцияга қарши ҳаракатлар режасини тақдим этиши шарт бўлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Лойиҳага мувофиқ, ҳоким ёки Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодлар энди ўз фаолият дастури билан бир қаторда коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ ҳаракатлар режасини ҳам тақдим этиши лозим бўлади.
Депутатлар фикрича, мазкур талаб раҳбарликка даъвогар шахсларнинг жавобгарлигини оширади, уларнинг фаолиятида очиқлик ва ҳалоллик тамойилларини кучайтиради. Шу билан бирга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.







