Фабио Каннаваро Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлди
У жамоани АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фабио Каннаваро билан шартнома тузилганини расман эълон қилди.
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси 3 карра Жаҳон чемпионати иштирокчиси, 2006 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири, таниқли мутахассис — Фабио Каннаваро билан шартнома тузди.
Италиялик мураббий жамоамизни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига тайёрлайди”, дейилади хабарда.
Мураббийлар штабида Каннаварога қуйидаги мутахассислар ёрдам беради:
— Аужениё Албарелла — ёрдамчи мураббий (Япония терма жамоаси, «Ювентус», «Удинезе» ва “Динамо Загреб”да ишлаган);
— Троизе Франсеско — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий («Беневенто», «Удинезе» ва “Динамо Загреб”да фаолият юритган);
— Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи (Италия ёшлар терма жамоаси, «Сампдориа» ва «Спал» клубларида ишлаган).
Бугун ЎФА раҳбарияти ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи Фабио Каннаваро билан матбуот анжумани ташкил этилади.







