Ҳиндистонда болаларни ўлдирган йўтал дори Ўзбекистонда ҳам борми?
Бу бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълумот берди.

Аввалроқ Ҳиндистонда “Coldrif” дори воситасини қабул қилган 14 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, “Sresan Pharma” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Coldrif” дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.
Маълумот учун, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.







