Ўзбекистон

Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотини модернизация қилиш жараёнида асосий иштирокчига айланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатнинг ташкилотга қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши унга янги сиёсий ва иқтисодий мазмун берди.

Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотини модернизация қилиш жараёнида асосий иштирокчига айланди

2019 йилда Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига (илгари – Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши) аъзо бўлиши мазкур тузилма ривожида туб бурилиш ясади.

 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатнинг ташкилотга қўшилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши унга янги сиёсий ва иқтисодий мазмун берди, унинг минтақавий ҳамкорлик платформаси сифатидаги ролини кучайтирди.

 

2022 йилда Ўзбекистон раислигида ўтказилган Самарқанд саммити ТДТ фаолиятидаги бурилиш нуқтаси бўлди. Президент Мирзиёев ташаббуси билан муҳим ҳужжатлар – “Самарқанд декларацияси”,  2022-2026 йилларга мўлжалланган ТДТ стратегияси, шунингдек, “Туркий дунё нигоҳи – 2040” концепцияси қабул қилинди.

 

Ушбу қарорлар аъзо давлатларнинг иқтисодиёт, транспорт, рақамлаштириш, таълим, фан, “яшил” энергетика ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлигининг узоқ муддатли кун тартибини белгилаб берди.

 

Ўзбекистон раислиги даврида (2022-2023 йиллар) ташкилот доирасида қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашнинг асосий молиявий воситасига айланиши кўзда тутилган Туркий инвестиция жамғармаси устида иш олиб борилди. Иштирокчи мамлакатлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро транспорт боғлиқлигини ривожлантириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни ҳам кучайтирдилар.

 

Туркий ҳамкорликнинг гуманитар ва ёшлар йўналишларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бухорода ТДТ мамлакатлари ёш етакчилари форуми бўлиб ўтди, ушбу шаҳарнинг ўзи эса илк марта “Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти” деб эълон қилинди. Ушбу қадамлар Ўзбекистоннинг ташкилот гуманитар сиёсатидаги фаол иштирокчи сифатидаги ролини мустаҳкамлади.

 

ТДТ майдонида Ўзбекистон транспорт ва логистика бўйича ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, Марказий Осиё, Кавказ ва Европани боғлайдиган Ўрта (Транскаспий) транспорт йўлагини ривожлантириш ғояларини ҳам изчил илгари сурмоқда. Ушбу йўналиш ТДТнинг расмий ҳужжатларида иқтисодий интеграциянинг устувор йўналишларидан бири сифатида тилга олинмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ТДТ сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди – у энди оддий маслаҳатлашув тузилмасидан реал амалий мақсадларига эга бўлган сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг кўп томонлама механизмига айланди.

 

Габалада ўтаётган саммит (2025 йил 6-7 октябрь) ушбу йўналишнинг давоми бўлади. ТДТнинг мустақил минтақавий куч маркази сифатидаги роли кучайиб бораётгани шароитида Ўзбекистон яна бир бор иқтисодий шерикликни чуқурлаштириш, транспорт алоқаларини ривожлантириш ва туркий дунё бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

 

Ўзбекистон туркий бирдамлик рамзларда эмас, балки аниқ ишларда – минтақада барқарорлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлайдиган қўшма лойиҳалар, инвестициялар, инфратузилма ва билим алмашишда ифодаланиши керак, деган қатъий ишончдан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилотини модернизация қилиш жараёнида асосий иштирокчига айланди | Zamon.uz