Ўзбекистон

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари тақиқланиши мумкин

Олий Мажлис “Аҳолини зарарли шовқинлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юбoрди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кўп қаватли уйларда таъмирлаш ишлари тақиқланиши мумкин

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Аҳолини зарарли шовқинлардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллаб, уни Сенатга йўллади. Ушбу ҳужжат аҳолининг тинчлигини таъминлаш, зарарли шовқинларга қарши курашиш ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган.

 

Қонун лойиҳасига кўра, дам олиш ва байрам кунларида кўп қаватли уйларда реконструкция, таъмирлаш ёки қурилиш ишлари ўтказиш тақиқланади. Иш кунларида эса бундай фаолият фақат соат 9:00 дан 18:00 гача рухсат этилади.

 

Бундан ташқари, тинчликни бузиш тақиқланган вақт оралиғи ҳам кенгайтирилмоқда:

 

— иш кунларида — 23:00 дан 07:00 гача (илгари 23:00–06:00 эди);

— дам олиш ва байрам кунлари — 22:00 дан 09:00 гача.

 

Ҳужжатда тинчликни бузган шахслар ва ташкилотларга нисбатан маъмурий жавобгарлик кучайтирилиши, шунингдек, зарарни суд тартибида қоплаш тартиби белгиланиши назарда тутилган. Шовқин манбаини бартараф этиш мажбурий бўлиб, товонсиз бу мажбурият бекор қилинмайди.

 

Шунингдек, рухсат этилган даражадан юқори шовқин кузатилган ишлаб чиқариш объектларида фаолият юритаётган ходимларга меҳнат қонунчилигига мувофиқ оширилган иш ҳақи тўланади. Қоидабузарликлар мунтазам такрорланса, корхона фаолияти вақтинча тўхтатилиши мумкин.

 

Депутатлар ушбу ташаббус фуқароларнинг осойишта ҳаёт кечириш, соғлом психологик муҳитда яшаш ва дам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилишини таъкидлашди. Қонун Сенат томонидан маъқулланса ва Президент томонидан имзоланса, янги тартиблар амалий кучга киради.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.