Ўзбекистон

Тошкент денгизи соҳилидан 300 кг чиқинди йиғилди

Бу галги плоггингда 50 дан ортиқ ходимлар иштирок этди.

Тошкент денгизи соҳилидан 300 кг чиқинди йиғилди

Тошкент денгизи соҳили бўйларидан 300 кг дан ортиқ чиқинди йиғилди. Ушбу хайрли иш Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқдисодиётни ривожлантиртиш агентлиги томонидан ташкил этилган плоггинг тадбирида амалга оширилди.

 

Бу галги плоггингда 50 дан ортиқ “Осиё Тараққиёт банки” ходимлари фаол иштирок этди.

 

“Атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш — кичик, лекин доимий ҳаракатлардан бошланадиган кундалик масъулият аслида. Гувоҳи бўляпмиз, Ўзбекистонда ҳам экологик ҳаракатлар тобора кучайиб бормоқда ва бу ҳаракатлар глобал ўзгаришларга ҳисса қўшиши билан муҳим саналади. Бугунги плоггинг орқали биз ҳам янада тоза ва соғлом сайёра учун ғамхўрлик қиляпмиз. Агентликнинг чиқиндиларни бошқаришда барқарор амалиётларни илгари суришдаги етакчилиги Ўзбекистон учун янада яшил келажакни шакллантиришга хизмат қилмоқда”, – дейди ОТБнинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая хоним.

 

Шунингдек, тозалик тадбири иштирокчилари томонидан "ҳар бир йиғилган чиқинди — бу табиатни асраш, уни муҳофаза қилиш ва келажак авлодга тоза, соғлом сайёра қолишига ҳисса қўшишдаги қадамлиги" алоҳида таъкидланди.

 

Маълумот учун: Осиё Тараққиёт банкига 69 та давлат аъзо бўлган. Ўзбекистон билан 1996 йилдан буён ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, биргаликда ҳозиргача 117 та лойиҳа амалга оширилган. Осиё Тараққиёт банки томонидан мамлакатимиз тараққиёти учун 14,6 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағлари ажратилган. Лойиҳаларнинг барчасида экологик ва гендер тенглик ҳамда “яшил иқтисодиёт” мезонларига устунлик талаб этилади. Бу эса ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамлиги ва умумий тараққиёт мақсадлар якдиллигининг исботидир.

 

Шунингдек, эко-тадбир доирасида соҳа ходимлари учун ўзаро малака ошириш амалий семинарлари ҳам ташкил этилди. Жараёнлар нафақат инфратузилма ва хизмат сифати яхшиланиши, қолаверса соҳада жамоа билан ҳамжиҳатлик, умумий масъулиятнинг келгуси ривожи йўлида хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент денгизи соҳилидан 300 кг чиқинди йиғилди | Zamon.uz