Ўзбекистон

Тошкентда “Uzbek Import Fair-2025” кўргазмаси бошланди

Кўргазмада ишлаб чиқариш салоҳияти юқори, аммо энг кўп импорт қилинаётган 3 минг турдаги товарлар намойиш этилмоқда.

Тошкентда “Uzbek Import Fair-2025” кўргазмаси бошланди

Тошкентдаги «Ўзекспомарказ»да Давлат Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ““Uzbek Import Fair-2025” I-Халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тадбир “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусига бағишланган.

 

Очилиш маросимида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқаро брендлар, инвесторлар, дистрибюторлар ҳамда республиканинг барча ҳудудларидан тадбиркорлар иштирок этди.

 

 

Кўргазмада АҚШ, Венгрия, Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Словакия, Қувайт ва Япония каби давлатлардан 30 га яқин хорижий компаниялар қатнашмоқда. Бу тадбирни халқаро ҳамкорлик платформасига айлантирмоқда.

 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда импорт ҳажми ортиб бормоқда. Хусусан, 2022 йилда 19 фоиз, 2023 йилда 31 фоиз, 2025 йилнинг дастлабки 8 ойида 10 фоизга ошган.

 

Асосий импорт маҳсулотлари — технологик ускуна, металл, транспорт воситалари, озиқ-овқат, электр техника ва ёқилғи-энергетика товарларидир.

 

 

Литий-ион аккумуляторлар импорти 2024 йилда 160,5 млн долларни ташкил этди (2021 йилга нисбатан 40 баробар кўп). Таҳлиллар маҳаллий ишлаб чиқариш харажатлари импортдан анча арзонлигини кўрсатмоқда. «Нурликон» конидаги литий захиралари бу йўналишда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконини беради.

 

Шунингдек, 2024 йилда автомобиль мотор мойлари импорти 94 млн долларга етган. Шу сабабли базавий мой ишлаб чиқариш заводини қуриш ва қўшимчаларни маҳаллийлаштириш орқали импортни қисқартириш режалаштирилмоқда.

 

Кўргазмада ишлаб чиқариш салоҳияти юқори, аммо энг кўп импорт қилинаётган 3 минг турдаги товарлар намойиш этилмоқда. Мақсад — маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ушбу маҳсулотлар билан таништириш, янги лойиҳалар учун амалий имкониятлар яратишдир.

 

 

 

Тадбир 2 та павильонда, 24 тематик йўналишда (озиқ-овқат, фармацевтика, кимё, тўқимачилик, транспорт эҳтиёт қисмлари ва бошқалар) ташкил этилган. Шунингдек, импортни оптималлаштиришга бағишланган панель сессиялар ҳам ўтказилмоқда.

 

“Узбек Импорт Фаир 2025” – бу нафақат маҳсулотлар кўргазмаси, балки маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, импортни қисқартириш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи муҳим платформадир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда “Uzbek Import Fair-2025” кўргазмаси бошланди | Zamon.uz