Ўзбекистон

Фарғонада даладан 4 кило “опий” олаётганлар ушланди

Улар кейинчалик трансчегаравий “наркогуруҳ”га аъзо экани аниқланган.

Фарғонада даладан 4 кило “опий” олаётганлар ушланди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида далага яширилган опийни олаётган уч нафар шахс ушланди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, тадбир Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Қўқон–Тошкент автомагистраль йўли четидаги дала майдонига кўмилган полиэтилен ўрамлардаги 4 килограмм опий моддаси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

 

Суриштирув давомида ушбу шахсларнинг аввал ҳам гиёҳвандлик жиноятлари учун жавобгарликка тортилгани маълум бўлган. Улардан бири — 1997 йилда туғилган аёл, яна икки нафари эса 1989 ва 1974 йилларда туғилган эркаклар бўлиб, улар Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам фаолият юритувчи трансчегаравий “наркогуруҳ”га аъзо экани аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар давом этмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"