Ўзбекистон

Қашқадарёда 9 ойда маст ҳолда транспорт бошқарган 1 392 нафар шахс жавобгарликка тортилди

Жазога тортилганларнинг 15 нафари аёллар, 71 нафари эса 60 ёшдан ошган фуқаролардир.

Қашқадарёда 9 ойда маст ҳолда транспорт бошқарган 1 392 нафар шахс жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида (МЖтК) белгиланганидек, транспорт воситасини алкогол, гиёҳванд моддалар ёки онгга таъсир этувчи бошқа моддаларнинг таъсири остида бошқариш жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солувчи ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. Ушбу турдаги ҳолатлар наfaқат маъмурий тартибда жавобгарликка сабаб бўлади, балки оғир жиноятларга ҳам замин яратиши мумкин.

 

Мазкур ҳолатларнинг йилдан-йилга ортиб бораётгани сабабли қонунчиликда бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар учун жазо чораларини кучайтириш зарурати пайдо бўлган. Шу мақсадда 2025 йил 20 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунига (ЎРҚ–1033-сон) мувофиқ, МЖтКнинг 131 ва 136-моддаларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

 

Янги таҳрирга кўра:

 

МЖтК 131-моддаси асосида транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи уч йил муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади ва БҲМнинг 40 баравари миқдорида жаримага тортилади;

 

Агар бундай ҳуқуқбузарликни ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган шахс содир этса, унга БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади;

 

МЖтК 136-моддасига мувофиқ, мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бош тортган ҳайдовчи уч йил муддатга транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримага тортилади.

 

Қашқадарё вилоятида 2024 йилда МЖтКнинг 131-моддаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар 2023 йилга нисбатан 4 фоизга, 136-моддага оид ҳолатлар эса 14 фоизга ошган.

2024 йил давомида 1 697 нафар ҳайдовчи маст ҳолда транспорт бошқаргани учун жазоланган бўлса, 2025 йилнинг тўққиз ойи давомида бу кўрсаткич 1 392 нафарни ташкил этган.

 

Шунингдек, текширувдан ўтишдан бош тортганлик учун 2024 йилда 767 нафар, 2025 йилнинг тўққиз ойида эса 260 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Маст ҳолатда транспорт бошқарган 1 392 шахсдан:

 

1 157 нафари жаримага, шу жумладан 980 нафари ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган;

 

235 нафари эса маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланган.

 

Улар орасида 15 нафар аёл, 71 нафар 60 ёшдан ошган шахс ва 148 нафар хориж фуқароси мавжуд.

 

МЖтКнинг 136-моддасига асосан жавобгарликка тортиilgan 260 кишининг 225 нафари жаримага, 35 нафари маъмурий қамоққа олинган.

 

Қашқадарё вилоят суди раисининг ўринбосари Ў. Мамадалиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда 9 ойда маст ҳолда транспорт бошқарган 1 392 нафар шахс жавобгарликка тортилди | Zamon.uz