Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятлар соҳасидаги янги ёндашувларни кўриб чиқди

Соҳада 16 йил аввалги қонун ва эскирган механизмлар ўрнига рақамли, проактив ёндашувлар жорий этилади.

Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятлар соҳасидаги янги ёндашувларни кўриб чиқди

Президент Шавкат Мирзиёев фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган тақдимот билан танишди.

 

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Бироқ турли хатарлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда мазкур соҳада фаолият юритувчи тизимни замон талаблари асосида янгилаш зарурати мавжуд.

 

Такидланганидек, соҳада 30 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлса-да, ҳали ҳам комплекс дастур ишлаб чиқилмаган. Шунингдек, бундан 16 йил аввал тасдиқланган “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун ҳам амалдагӣ шароитларга мос эмас.

 

Шу боис, тезкор ва проактив ишлайдиган, хавфларни олдиндан баҳолай оладиган янги тизимни яратиш вазифаси қўйилди.

 

Тақдимотда мутасаддилар мавжуд муаммолар, таклифлар ва таҳлил натижалари ҳақида ахборот берди. Аҳоли орасида юзага келаётган фавқулодда ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи носоз ёки эскирган газ ва электр жиҳозларидан фойдаланиш ҳамда хавфсизлик маданиятининг пастлиги билан боғлиқ экани қайд этилди.

 

Давлат раҳбари бу борада ишларни маҳалла даражасигача тушириб, хавфсизлик маданиятини ошириш, профилактика тадбирларини ҳар бир кўча ва хонадонни қамраб олган ҳолда ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, соҳада рақамли технологияларни жорий этиш, хабар беришдан тортиб, оқибатларни тўлиқ бартараф этишгача бўлган жараёнларни рақамлаштириш, замонавий техник воситалар билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда фойдаланиладиган техника ва жиҳозларни кўпайтириш, уларни маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

 

Янги технологиялар, “яшил” энергетика ва саноатдаги ўзгаришлар фонида юзага келиши мумкин бўлган техноген хавфларни баҳолаш, замонавий мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш зарурлиги ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди.

 

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясида дуал таълимни йўлга қўйиш, малака ошириш марказини ташкил этиш, профессионал қутқарувчиларни тайёрлаш ҳамда илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.