Ўзбекистон

Андижонда Инстаграмда шаҳидлик ҳақида гаплашган синфдошларга жиноий иш очилди

Улар ўзларига диний тахаллуслар ҳам қўйиб, бугунги кунда нотинч бўлган чет давлатларга чиқиб кетишни режалаштирган.

Андижонда Инстаграмда шаҳидлик ҳақида гаплашган синфдошларга жиноий иш очилди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ижтимоий тармоқларда шаҳидлик ҳақида гаплашган синфдошларга жиноий иш очилди. Бу ҳақида вилоят ИИБ хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, Шаҳрихон туманида яшовчи 2007 йилда туғилган шахс Ўзбекистонда тақиқланган сайтлардаги материаллар билан танишиши оқибатида Сурия ва бошқа нотинч давлатлардаги халқаро террорчилик ташкилотларининг медиа маркази йўлловчилари таъсирига тушиб қолган. Инстаграм ижтимоий тармоғи ва Телеграмда “Аҳли сунна эдитлар” гуруҳини тузган ва ўзига Абу Бакр тахаллусини қўйиб, фаолият юритган.

 

Мазкур гуруҳга саккиз нафар ўзи билан тенгдош бўлган, мактабда бирга таҳсил оладиган тенгдошларини қўшиб, улар билан шаҳидлик, жиҳод қилиш масаласида суҳбатлар олиб бориб, ҳатто ўзларига диний тахаллуслар ҳам қўйиб, бугунги кунда нотинч бўлган чет давлатларга чиқиб кетишни режалаштирган.

 

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган тадбирлар натижасида мазкур жамоат фаолиятига чек қўйилиб, гуруҳ аъзоларининг террорчилик ҳаракатлари содир этилаётган хорижий давлатларга чиқиб кетишининг олди олинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-прим 1-моддаси учинчи қисми «г» банди ҳамда 244-прим 2-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Мулоқот чоғида Зироат Мирзиёева ва Тамара Вучич Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар.

custom img

Белград кўчаларидан бирига “Тошкент” номи берилди

“Тошкент” кўчаси икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланишига ишонч билдирилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди

Сербия Президенти Александр Вучич Шавкат Мирзиёевга мамлакатнинг олий давлат мукофотини топширди.

custom img

Намангандаги резина ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

Ёнғин қарийб бир соатда бартараф этилди.

custom img

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий жанжаллашди

Ҳолат юзасидан уларнинг ота-оналарига маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

custom img

Туркияда ўзбекистонлик келин тилла ўғирлагани ҳақидаги айбловларни рад этди

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси расмий муносабат билдирди.

custom img

Янги Тошкентда қурилиш маҳсулотлари ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

custom img

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тинч мамлакат деб топилди

Global Peace Index 2026 рейтингида Ўзбекистон 163 давлат орасида 37-ўринни эгаллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"