Ўзбекистон

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар савдосига нисбатан жарималар оширилади

Эндиликда “Истеъмолчи шикояти” онлайн тизими орқали харидорлар сифатсиз маҳсулотлар ҳақида шикоят юбориши мумкин бўлади.

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар савдосига нисбатан жарималар оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Рақобат қўмитасининг яроқлилик муддати ўтган маҳсулотларни сотиш учун жавобгарликни кучайтириш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Мазкур ташаббус истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлаш ва сифатсиз маҳсулотлар савдосига чек қўйишга қаратилган.

 

Амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига кўра, ҳозирда жисмоний шахслар учун жарима миқдори 3–10 баравар (1,23–4,2 млн сўм), мансабдор шахслар учун эса 7–10 баравар (2,88–4,2 млн сўм) миқдорда белгиланиб келинмоқда. Янги ўзгартишларга мувофиқ, энг юқори жарима 30 баравар — яъни 12,36 миллион сўмгача оширилади.

 

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида “Истеъмолчи шикояти” номли онлайн тизим жорий этилади. Ушбу тизим орқали харидорлар яроқсиз ёки сифатсиз маҳсулотлар бўйича мурожаат юбориши мумкин бўлади. Шикоятлар барча босқичларда кузатилиб, Солиқ қўмитасининг шахсий кабинет тизими билан интеграция қилинади.

 

Мурожаат дастлаб тадбиркорнинг ўзи томонидан 10 кун ичида кўриб чиқилади. Агар муаммо ҳал этилмаса, иш Рақобат қўмитаси ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга юборилади. 10 кун ичида чора кўрилмаган тақдирда, масала суд ёки тегишли давлат органи кўриб чиқишига ўтказилади.

 

Шунингдек, озиқ-овқат ва саноат этил спиртини ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш ваколатлари Рақобат қўмитасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Алкогол ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш инспекциясига ўтказилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.