Ўзбекистон

Тошкентда 4 ёшли қизча ҳаракатланаётган машинадан тушиб кетди

Қизча деразани ёпмоқчи бўлиб, машина эшигини очиб юборган.

Тошкентда 4 ёшли қизча ҳаракатланаётган машинадан тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳалар кўплаб фойдаланувчиларни ларзасига солди. Кадрларда кичкина қизча ҳаракатланаётган автомобил эшигини очиб юборгач, йўлнинг ўртасига тушиб кетгани акс этган. Яхшиямки, бу сафар фожиа рўй бермади — орқадан бошқа машиналар келмаган, бола эса ёқилишига қарамай, тезда ўрнидан туриб, йўл четига чиқиб олган.

 

Воқаа Тошкент шаҳар Сергели туманида 9-октябр куни эрталаб содир бўлган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, VAZ-2115 русумли автомобилни 61 ёшли эркак — қизчанинг бобоси — бошқарган. У тўрт ёшли набирасини боғчага олиб кетаётган бўлган. Маълум бўлишича, бола дерзани ёпмоқчи бўлганида адашиб, эшик тутқичини тортади ва шу сабабли автомобилдан тушиб кетади.

 

Атрофдаги фуқаролар зудлик билан ҳайдовчини огоҳлантириб, қизчани йўл четига олиб чиқиб, хавфсиз жойга жойлаштирган. Бола тиббий кўрикдан ўтказилган ва соғлом экани тасдиқланган.

 

Ҳуқуқ-тартибот органлари воқаа юзасидан текширув ишларини олиб бормоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкентда 4 ёшли қизча ҳаракатланаётган машинадан тушиб кетди | Zamon.uz