Ўзбекистон

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди

У ер ажратиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига пора сўраган.

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди

Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига ҳосил бўладиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а, в” бандлари ва 28, 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Андижонда ҳоким ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди | Zamon.uz