Ўзбекистон

Ўзбекистонда йирик наркотармоқ фош этилди

Улар 2017 йилдан Ўзбекистонда фаолият юритган.

Ўзбекистонда йирик наркотармоқ фош этилди

Жорий йилнинг август-сентябрь ойларида божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирлар натижасида 2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган, 4 минг нафар фаол обуначиси бўлган “Deadpool” номли Марказий Осиёдаги йирик Телеграм наркодўконнинг йирик тарқатувчилари қўлга олинди.

 

Жумладан, 2025 йил 31 август куни Андижон вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилояти Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда қирғиз-ўзбек давлат чегарасида Қирғизистондан Ўзбекистон ҳудудига «Деадпоол» наркодўкон куратори “Warren Buffett” топшириғига асосан Қирғизистондаги наркодўкон ишчиси омбор мудири томонидан улоқтирилган 2 бўлакда кўк рангли скотчларга ўралган 602 грамм “alfa-PVP” синтетик гиёҳвандлик воситасини Ўзбекистон Республикаси фуқароси қабул қилиб олаётганида қўлга олинган.

 

Суриштирув давомида ушбу шахс 2023 йилдан буён наркодўкон ишчиси эканлиги, йилига ўртача 20 кг ёки 100 минг доза, сўнгги 3 йилда жами 50 кг  ёки 250 минг доза синтетик наркотиклар тарқатганлигини маълум қилган.

 

Бундан ташқари, 2025 йил 10 сентябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган ходимлари билан ҳамкорликда Зангиота туманида ўтказилган “назорат остида етказиб бериш” тезкор-қидирув тадбирида 2 нафар фуқаролар “Deadpool” наркодўкон куратори “Warren Buffett” топшириғига асосан Россиядаги наркодўкон ишчиси омбор мудири томонидан бериб юборилган, муқаддам Тошкент вилоятида жойлашган “Navoiy”чегара божхона постида аниқланган аккумулятор ичига хуфиёна яширилган 20 дона қора изолентага ўралган 492,2 грамм “клефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олаётганларида қўлга олинди.

 

Суриштирув жараёнида ушбу 2 нафар шахс 6 ойдан буён наркодўкон ишчиси эканликлари, ҳар бири ойига ўртача 0,5 кг ёки 2,5 минг доза, 6 ойда эса 2,5 кг ёки 12,5 минг доза синтетик наркотиклар тарқатганликларини маълум қилишган.

 

Юқорида кўрсатиб ўтилган йирик тарқатувчи шахсларнинг ҳар бирида камида 10 нафардан ортиқ “закладчиклари”, яъни майда тарқатувчилари бўлиб, улар томонидан тарқатиш ва кўмиш нуқталари сифатида Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Бектемир ва Тошкент вилоятининг Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидаги истироҳат боғлари ва таълим муассасалари атрофлари танлаб олинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда йирик наркотармоқ фош этилди | Zamon.uz