Ўзбекистон

Қашқадарёда 1533 нафар фуқароларнинг уй-жойига нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқлари расман эътироф этилди

Вилоятда ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 1097 та даъво аризалари киритилган.

Қашқадарёда 1533 нафар фуқароларнинг уй-жойига нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқлари расман эътироф этилди

Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган 9 ой даври мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 2326 та ҳолатда 370 гектардан зиёд ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

 

Вилоятда ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 1091 таси 279 гектаридаги ҳолатлар фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди. Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 1097 та даъво аризалари киритилган.

 

Шунингдек, вилоятда кадастр хизматларини кўрсатиш борасида ҳам амалий ишлар йўлга қўйилган.  Ўтган 9 ой давомида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман, шаҳар филиалларига келиб тушган мурожаатлар асосида 36 640 нафар жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган ер участкалари ва кўчмас мулкларига кадастр паспортлари тайёрланиб, давлат хизматлари марказлари орқали мулкдорларга тақдим этилди.

 

Натижада уларнинг ҳуқуқлари қонуний мустаҳкамланди. Бу дегани – минглаб оилалар энди мулкини сотиш, рўйхатдан ўтиш, мерос ва ҳадя билан боғлиқ  қарорларни ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошира олади.

 

Бундан ташқари  3 165 та (466,6 гектар) бўш ер участкалари аниқланган. Бўш ер участкалари «ЕРEЛEКТРОН» тизимига киритилган ва тегишли ташкилотлар томонидан ижобий хулосалар берилган 283 гектардан зиёд ер участкалари мулк ва ижара ҳуқуқи асосида аукцион савдоларига чиқарилди.

 

Ўтган давр ичида 50 990 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

937- сонли Қонун ижроси юзасидан Қашқадарё вилоятида хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Жараёнларга 200 нафарга яқин кадастр ходимлари сафарбар қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 60 мингдан зиёд кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди.

 

Олиб борилган хатлов ишлари натижасида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг  сессияларида 1533 нафар фуқароларнинг уй-жойига нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқлари расман эътироф этилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда 1533 нафар фуқароларнинг уй-жойига нисбатан мулк ва ижара ҳуқуқлари расман эътироф этилди | Zamon.uz