Ўзбекистон

Тошкентда профилактика инспекторининг яширин нарколаборатория ташкил этгани фош этилди

Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам 25 ёшли эркак ва унинг жиноий шериги 971 грамм “Катинон” билан қўлга тушди.

Тошкентда профилактика инспекторининг яширин нарколаборатория ташкил этгани фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Тошкент шаҳрида тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

 

Олдиндан кузатувга олинган, Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИО ФМБ профилактика инспекторининг хизмат хонадони кўздан кечирилди.

 

Натижада, инспектор ушбу хонадонда нарколаборатория ташкил этганлиги аниқланиб, ўрами билан жами 10 кг 500 гр “Альфа-ПВП” ва 4 гр “Спайс” синтетик наркотиклари ҳамда гиёҳвандлик моддаларини тайёрлашда фойдаланиладиган 588 гр суюқлик, асбоб-ускуналар, электрон торози борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олинди.

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, профилактика инспекторнинг Тошкент вилояти Тошкент туманидаги доимий яшаш хонадони текширилганда, ерга кўмиб, яшириб қўйилган тахминий оғирлиги 430 гр бўлган “Альфа-ПВП” наркотик моддаси борлиги аниқланди.

 

Маълум бўлишича, ички ишлар ходими “Телеграм” мессенжери орқали синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи профил эгаси топшириғи асосида наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан мамлакатимизга олиб келинган моддаларни қабул қилиб олиб, яширин лаборотория шароитида ажал оғусини тайёрлаб, тарқатиш билан шуғулланган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса наркотик моддаларни “закладка” тарзида тарқатиб, сотиш билан шуғулланиб келаётган Ангрен шаҳрида яшовчи, 2000 й.т. шахс ўзининг 2001 й.т. жиноий шеригидан 971 гр “Катинон” синтетик гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

 

Муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган мазкур 25 ёшли шахс қабул қилиб олган ажал оғусини келгусида кичик бўлакларга тақсимлаган ҳолда сотиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.

 

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Таъкидлаш лозимки, қонунчиликка мувофиқ ҳар икки ҳолат бўйича ҳам гумондорларга нисбатан 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

 

 

 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.