Ўзбекистон

Ўзбекистон Глобал экологик маркалаш тармоғи йиғилишига мезбонлик қилмоқда

Бу мамлакатнинг экологик сиёсати жаҳон миқёсида эътироф этилаётганини кўрсатади.

Ўзбекистон Глобал экологик маркалаш тармоғи йиғилишига мезбонлик қилмоқда

Тошкент шаҳри бугун экология ва барқарор ривожланиш йўналишидаги муҳим халқаро тадбирга мезбонлик қилмоқда. Биринчи бор Марказий Осиё минтақасида ўтказилаётган Глобал экологик маркалаш тармоғи (Global Ecolabelling Network — GEN) нинг йиллик йиғилиши доирасида турли учрашувлар, бизнес-семинарлар ва стратегик музокаралар бўлиб ўтмоқда. Тадбир GEN котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

 

Йиғилишнинг очилишида сўзга чиққан экология вазири Азиз Абдуҳакимов экологик маркалаш тизимининг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

 

Унинг сўзларига кўра, эко-маркалаш нафақат сертификатлаш воситаси, балки ишлаб чиқарувчилар, давлат ва истеъмолчилар ўртасидаги ишончни мустаҳкамловчи муҳим механизмдир.

 

“Биз экологик маркалашни сифат, хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш белгиси сифатида кўрамиз. Бу тизим мамлакатимизда рақобатбардош, инновацион ва экологик йўналтирилган иқтисодиёт қуришда муҳим роль ўйнайди. Айниқса, миллий “Яшил Белги” экологик маркалаш тизимининг яратилгани ва муваффақиятли жорий этилаётгани қувонарли ҳолат”, — деди вазир.

 

GEN раиси K.S. Венкатагири ҳам ўз чиқишида Марказий Осиё минтақасининг экологик ривожланишдаги ўрни ортиб бораётганини қайд этди. Унга кўра, ташкилот келгуси ўн йилликда минтақани экологик ўсишнинг асосий ҳудуди сифатида кўради ва Ўзбекистонни бу борадаги минтақавий координация маркази сифатида белгилаган.

 

“Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликда бу ташаббусни барқарор ривожланишдаги минтақавий интеграциянинг намунаси сифатида илгари суришни истаймиз”, — деди у.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистон экологик маркалаш йўналишида бир қатор йирик натижаларга эришди.

 

Жумладан, ISO 14024 халқаро стандарти асосида “Яшил Белги” миллий экологик маркалаш тизими жорий этилди.

 

22 турдаги маҳсулотлар (қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш материаллари, электр жиҳозлари ва бошқалар) учун миллий стандартлар тасдиқланди.

 

Миллий тизим GENнинг ассоциатив аъзолигига қабул қилинди. Эко-маркага эга маҳсулотлар учун давлат харидларида имтиёзлар жорий қилинди.

 

6 та давлат билан ўзаро сертификатларни тан олиш бўйича битимлар имзоланди. “Яшил Белги” маркасига эга илк маҳсулотларга сертификатлар топширилди.

 

Бу натижалар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган экологик сиёсатнинг амалий ифодаси сифатида қаралмоқда. Хусусан, 2023 йилдан бошлаб қабул қилинган фармонлар билан Ўзбекистонда экологик маркалаш, барқарор ишлаб чиқариш ва истеъмол тизимини жорий этиш, халқаро ташаббусларда фаол иштирок этиш бўйича стратегик йўналишлар белгилаб берилган.

 

14–17 октябрь кунлари давом этадиган тадбирлар доирасида қуйидаги муҳим воқеалар режалаштирилган.

 

Хусусан, “Ўзбекистонда экологик маркалаш: экодостона бизнес ва янги бозорлар”, БМТ ва Германия экология вазирлиги вакиллари иштирокида Бизнес-семинар ўтказилади.

 

Ўзбекистон Экологик сертификатлаш маркази ва Сингапур, Туркия, Германия, Россия, Таиланд, Украина каби давлатлар эко-маркалаш тизимлари ўртасида Меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Глобал экологик маркалаш тармоғи йиғилишига мезбонлик қилмоқда | Zamon.uz