Ўзбекистон

“Қамчиқ” довонида туризм маскани барпо этилади

Янги лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади.

“Қамчиқ” довонида туризм маскани барпо этилади

“Қамчиқ” довонининг Наманган вилоятидан ўтган қисмида замонавий дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Бу ҳақида Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади ва уни Австриянинг Doppelmayr/Garaventa гуруҳи амалга оширади.

 

Doppelmayr / Garaventa гуруҳи  — Австрия ва Швейцарияда ташкил топган, канатли йўллар (ropeways), гондолалар, лифтлар, йўловчи ва материал ташиш системалари ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар гуруҳи. Гуруҳ турли технологиялар, системалар ва хизматлар бўйича етарлича кенг портфельга эга. Компания дунё бўйлаб 96 та мамлакатда 15,000 дан ортиқ канат йўллари лойиҳалаштирган. 

 

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Doppelmayr/Garaventa гуруҳи  вакиллари – Жоханнес Триебник, Валерий Яшин, Евгений Куприн билан учрашув ўтказган.

 

Ўзаро мулоқотда лойиҳанинг аҳамияти ва амалга ошириладиган қурилиш объектлари муҳокама қилинган.

 

Қўшимча қилинишича, мазкур лойиҳани Наманганнинг йирик тадбиркорларидан бири - "Aisha group" компанияси раҳбари Жобирхон Камалитдинов молиялаштирмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Қамчиқ” довонида туризм маскани барпо этилади | Zamon.uz