Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев “Anglesey Food” маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолияти билан танишди

Корхона “Korzinka” тармоғига хизмат кўрсатиб, 10 гектар ҳудудда 49 минг квадрат метр омборни ўз ичига олади.

Шавкат Мирзиёев “Anglesey Food” маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги “Янги авлод” махсус саноат зонасида жойлашган “Anglesey Food” МЧЖнинг замонавий маҳсулотларни сақлаш ва тақсимлаш маркази фаолиятини бориб кўрди.

 

Мазкур корхона “Korzinka” дўконлар тармоғи учун озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, саралаш, қадоқлаш ва етказиб бериш хизматларини кўрсатади. 10 гектар майдонда жойлашган мажмуанинг 49 минг квадрат метр қисми омбор сифатида ташкил этилган. Қурилиш ва совутиш тизимлари учун ускуналар Хитой, Туркия, Беларусь ва Россиядан келтирилган бўлиб, улар “EDGE Advanced” халқаро энергия самарадорлиги сертификатига эга.

 

Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда “А” синфида баҳоланадиган энг йирик логистика ва тақсимот марказларидан бири ҳисобланади. Мажмуа бир вақтнинг ўзида 145 та дарвоза орқали юкларни қабул қилиш ва жўнатиш имкониятига эга бўлган замонавий тезлатувчи қурилмалар билан жиҳозланган.

 

Марказ таркибида турли маҳсулот тоифаларига мос 4 хил ҳароратли зона мавжуд. Шу сабабли товарлар музлаткич, паст ҳароратли камера ёки қуруқ омборларда сақланиши мумкин. Шунингдек, кечаю-кундуз ишловчи, 96 та замонавий спутник тизимига эга махсус лаборатория ташкил этилади.

 

Лойиҳа доирасида мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

 

Ташриф якунида Президент жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритаётган хорижий инвесторларнинг ишончи, мамлакатда олиб борилаётган оқилона иқтисодий сиёсат ва унинг натижалари ҳақида сўз юритди.

 

— Сўнгги саккиз йилда мамлакатимизга 130 миллиард долларлик хорижий инвестиция жалб қилинди. Бу маблағлар ҳисобидан юзлаб янги завод ва корхоналар ишга тушди. Бугун эса яна бир йирик лойиҳа — янги халқаро аэропорт қурилишини бошладик. Унда Саудия Арабистони, Япония ва Корея инвесторлари иштирок этмоқда. Бу ўз-ўзидан бўлмайди, бу — Ўзбекистон келажагига бўлган катта ишонч белгиси, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

custom img

Суд ишларига аралашув: мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.

custom img

Қамчиқ довонидаги кутилмаган саргузашт: йўлини йўқотган 17 кишига ёрдам берилди

Фуқаролар яшаш манзилларига соғ-саломат етказилган.

custom img

Ўзбекистон Президенти Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ва келажак режалари билан қизиқди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Сеулга келди

Ўзбекистон Президентини Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ку Юн Чхол ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

custom img

Президент топшириғи билан подполковник Дилноза Реджабовага полковник унвони берилди

У ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизматида етакчи мутахассис лавозимида фаолият юритади.

custom img

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида ҳам иштирок этади.

custom img

Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонига ҳужумдан хавотир билдирди

Вазирлик тинч аҳоли, фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси объектларига қарши куч ишлатилишини ҳамда Яқин Шарқ давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракатларни кескин қоралади.

custom img

Ноқонуний диний таълим ва гиёҳвандлик: собиқ имом-хатиб 3,5 йилга қамалди

Собиқ имом-хатиб 5 нафар вояга етмаганга ноқонуний диний таълим бергани ва гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилгани учун 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"