Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида шоличилик кластерининг фаолияти билан танишди

Тошкент вилоятида 8,7 минг гектар ерда шоли экилди, сувни тежовчи технологиялар натижасида 60 млн куб метр сув тежалди.

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида шоличилик кластерининг фаолияти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Rice” шоличилик кластерининг фаолияти билан танишди. Мазкур жамиятда шоли етиштириш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида ички ва ташқи бозорларга етказишнинг тўлиқ саноат занжири йўлга қўйилган.

 

Авваллари шолиқорчилик фаолияти пароканда бўлиб, фермерлар етарли даромад ололмас эди. Сўнгги йилларда соҳада тизимли ислоҳотлар натижасида ҳосилдорлик ва самарадорлик ошди, қайта ишлаш инфратузилмаси такомиллаштирилди.

 

Жорий йилда Тошкент вилоятида 8,7 минг гектар майдонга шоли экилди. Уларнинг 3 минг гектарида сувни тежовчи технологиялар жорий этилгани туфайли 60 миллион куб метр сув тежашга ва 522 тонна уруғлик сарфини камайтиришга эришилди. “TCT Rice” кластери томонидан 2 минг гектардан ортиқ ер майдонида “Искандар”, “Гулистон” ва “Нукус” навлари экиб, парвариш қилинди. Ҳозирга қадар 985 гектар майдонда орим-йиғим якунланиб, ҳар гектардан ўртача 65–70 сентнер, айрим далаларда эса 80–85 сентнергача ҳосил олинди.

 

Давлат раҳбари фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг фахрийлари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг тажрибаси ва меҳнатсеварлигини эътироф этди.

 

Шавкат Мирзиёев замонавий илм-фан, инновация ва сувни тежаш технологияларини кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

 

“Бугун барча соҳаларда илм ва инновацияга таянмоқдамиз. Қишлоқ хўжалигида ҳам бозор тамойилларини жорий этиб, даромадни оширмасак, бу даражадаги ҳосилга эришиш мушкул бўлар эди. Энди сув танқислигига мослашиб ишлаш, сувдан тежаб фойдаланишни ўрганиш зарур”, — деди Президент.

 

Шунингдек, соҳада хорижий тажрибаларни ўрганиш, ҳосилдор навларни кўпайтириш, қайта ишлашни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича топшириқлар берилди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Тошкентдаги янги Замонавий санъат маркази 6 сентябрь куни очилади. Марказ ўз фаолиятини “Hikmah” халқаро кўргазмаси билан бошлайди.

custom img

Уч ҳудудда наркосавдогарлардан 12,7 кг гиёҳвандлик воситалари олинди

Ушланганлардан бири синтетик гиёҳвандлик воситасини қўшни давлатдан “Cobalt” автомобилининг ёқилғи бакига яшириб олиб ўтишга уринган.

custom img

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаати юзасидан муносабат билдирди

У болалар ва уларнинг оилалари учун эрта аралашув, реабилитация, абилитация, кундузги парвариш ва уйда ёрдам кўрсатиш хизматлари бепул эканини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ёш парламент аъзоларига мурожаат йўллади

Президент Самарқандда ўтаётган Парламентлараро Иттифоқнинг ХII Ёш парламент аъзолари бутунжаҳон конференцияси иштирокчиларини қутлади.

custom img

Глинка кўчасидаги авария ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Дастлабки маълумотларга кўра, ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиши оқибатида авария ҳолати юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда бир ойда 71,9 млрд сўмлик газ ва “свет” ўғирланди

Август ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 321 та ҳолат аниқланди.

custom img

Рақобат қўмитаси интернет ва рақамли хизматлар платформаларини ўрганмоқда

Ўрганишларда айрим платформаларда тарифлар, нархлар, хизмат кўрсатиш шартлари ва оммавий оферта тўлиқ жойлаштирилмагани аниқланган.

custom img

Тошкентда Словакияга ишга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди

Туристик фирма менежери хизмат эвазига фуқародан 3 минг доллар ва 2,5 млн сўм талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"