Ўзбекистон

Хабиб Нурмагомедов Отабек Умаров билан “Жар“ спорт мажмуасига борди

У спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича тавсиялар берди ва Ўзбекистонда спорт салоҳияти юқори эканини алоҳида таъкидлади.

Хабиб Нурмагомедов Отабек Умаров билан “Жар“ спорт мажмуасига борди

Куни кеча Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси таклифига мувофиқ, Аралаш жанг санъати юлдузи, УФСнинг мутлақ (собиқ) чемпионларидан бири жаҳонга машҳур Хабиб Нурмагомедов Тошкентга Аралаш жанг санъати фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрганди.

 

Ташриф доирасида фахрий меҳмон уюшманинг расмий манзилгоҳи Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жар» спорт мажмуасида ташкил этилган марказий идора фаолияти билан танишди.

 

Мажмуада таниқли спорт арбобини Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси раиси Азиз Ташпулатов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон Аралаш жанг санъати ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари ҳамда спортчилар кутиб олдилар.

 

Тадбир жараёнида меҳмонлар юртимиздаги аралаш жанг санъати фаолияти, «Жар» спорт мажмуасида спортчиларнинг тайёргарлик жараёни ва яратилган инфратузилма билан яқиндан таништирилиб, мамлакатда мазкур спорт соҳасини янада ривожлантириш ва аралаш жанг санъатини оммалаштириш ҳамда халқаро тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

 

Хабиб Нурмагомедов ўз тажрибасидан келиб чиқиб, спортчиларни профессионал тайёрлаш бўйича тавсиялар берди ва Ўзбекистонда спорт салоҳияти юқори эканини алоҳида таъкидлади.

 

“Ҳозирги кунда Ўзбекистон бокс спортида дунёда етакчилик қилиб, энг кўп олтин медалларни қўлга киритаётган давлат сифатида тимсолланиб келмоқда. Ишонаманки, агар ўзбекистонлик ёшларга бошқа спорт турларида, хусусан аралаш жанг санъатида шароит яратилиб, тўғри йўналиш берилса, яқин келажакда дунё саҳнасида кучли спортчилар орасида етакчилик қилишади“, — деди Нурмугамедов учрашув чоғида.

 

Учрашувда аралаш жанг санъати бўйича ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш, халқаро мусобақалар ўтказиш ҳамда соҳа йўналишида мураббий ва ҳакамлар малакасини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш каби ташаббуслар режалаштирилди.

 

Шунингдек, Хабиб Нурмагомедов ёш спортчилар билан учрашув ўтказди. Уларга мотивацион, ташаббусга ундовчи нутқ сўзлаб, шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.